Яшнобод тумани ҳокимиятнинг расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Яккасаройдаги ноқонуний бузилиш ва қурилиш ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳар прокуратураси хабарига кўра, ижтимоий тармоқларда Яккасарой тумани, Дамариқ МФЙ, А.Қахҳор кўчасидаги хонадоннинг ноқонуний бузилгани ҳамда компенсация тўловлари билан боғлиқ тарқалган видеоматериал юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Аниқланишича, «Mega Logistics Servise» МЧЖ мансабдор шахслари фуқароларни мажбурий кўчириш бўйича ижро ҳаракатлари якунланмаган бўлишига қарамай, мазкур уйни ўзбошимчалик билан бузиб ташлаган. Шунингдек, тегишли рухсатномаларсиз ушбу ҳудудда 1 та 20 қаватли, 2 та 19 қаватли, 1 та 12 қаватли ва 1 та 2 қаватли турар жой бинолари ўзбошимчалик билан қурилгани ҳам аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан «Mega Logistics Servise» МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқа масъул шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Маълум қилинишича, жиноят иши алоҳида назоратга олинган бўлиб, тергов якунлари бўйича қонуний қарор қабул қилинади.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Аҳоли манфаатлари — амалга оширилаётган ишларнинг бош мезони
05.08.2026, 16:41
Аҳоли манфаатлари — амалга оширилаётган ишларнинг ...

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Жамоат хавфсизлиги ва қонун...

Электр узилмаслиги ортида катта меҳнат бор.
05.08.2026, 10:10
Электр узилмаслиги ортида катта меҳнат бор.

🤩 Ҳар куни пойтахт электр тармоқларида юзлаб мутахассислар куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўрмоқда.2026-йилнинг да...

Ҳоким ўринбосари томонидан фуқаролар учун шахсий қабул ўтказилди
05.08.2026, 09:53
Ҳоким ўринбосари томонидан фуқаролар учун шахсий қ...

Тошкент шаҳар Халқ қабулхонасида Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар мас...

Аҳоли учун қулайлик тартиб-интизомдан бошланади
04.08.2026, 10:08
Аҳоли учун қулайлик тартиб-интизомдан бошланади

Бугун Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Жамоат хавфсизлиги ва...