Яшнобод тумани ҳокимиятнинг расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Ҳоким ўринбосари томонидан фуқаролар учун шахсий қабул ўтказилди

Тошкент шаҳар Халқ қабулхонасида Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Азизхон Шовкатов томонидан фуқаролар учун шахсий қабул ўтказилди.

➡️ Қабул давомида мурожаатчилар томонидан туризм соҳасида фаолият юритиш учун пойтахтнинг туризм кўчаларидан жой ажратиш, мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини яхшилаш, таълим муассасаларини таъмирлаш ҳамда зарур инвентарлар билан таъминлаш билан боғлиқ масалалар кўтарилди.

🔺 Шунингдек, мактаб биноларининг муҳандислик-коммуникация тармоқларини реконструкция қилиш, мавжуд инфратузилмани янгилаш, маданият ва санъат соҳаси вакилларига уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратилишида амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан мурожаатлар билдирилди.

💬 Ҳар бир мурожаат Азизхон Шовкатов томонидан батафсил тингланиб, унда кўтарилган масалаларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларни ҳал этиш имкониятлари ҳамда амалдаги тартиб-таомиллар атрофлича муҳокама қилинди.

🧑‍💻 Мурожаатларнинг айримлари юзасидан қабул жараёнининг ўзида тегишли тушунтириш ва тавсиялар берилди. Қўшимча ўрганиш ҳамда мутасадди ташкилотлар иштирокини талаб этадиган масалалар бўйича масъулларга аниқ вазифалар юклатилиб, уларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш, мурожаатчиларга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
10-сентябр ҳолатига кўра пойтахт йўлларидаги транспорт ҳаракати: асосий кўрсаткичлар
11.09.2026, 17:31
10-сентябр ҳолатига кўра пойтахт йўлларидаги транс...

🔺 Тошкент шаҳар Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази томонидан пойтахт кўчаларидаги транспорт оқими, тирбандлик даражаси ...

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосарининг навбатдаги шахсий қабули ўтказилди
11.09.2026, 10:07
Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосарининг навбатдаги шах...

Жорий йилнинг 10-сентябр куни Тошкент шаҳар ҳокимининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари Мир...

Халқ қабулхонасида учта қабул бўлиб ўтади
11.09.2026, 09:24
Халқ қабулхонасида учта қабул бўлиб ўтади

Бугун Халқ қабулхонасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти иштирокида навбатдаги қабуллар ташкил этилади.🔹 10:00–12:00...

«Китобхон Тошкент» лойиҳасининг 3-босқичига старт берилди
10.09.2026, 16:22
«Китобхон Тошкент» лойиҳасининг 3-босқичига старт ...

📚Тошкент шаҳрида ёшлар ўртасида китобхонликни ривожлантиришга қаратилган «Китобхон Тошкент» лойиҳасининг 3-босқичига ба...