Яшнобод тумани ҳокимиятнинг расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Аҳоли манфаатлари — амалга оширилаётган ишларнинг бош мезони

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлигини таъминлаш масалалари бўйича департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари Азиз Азимов, шаҳар бошқармалари, тегишли идоралар ҳамда Яшнобод тумани ҳокимлиги раҳбарлари билан биргаликда туманнинг «Моҳинур», «Ал-Бухорий», «Тонг» ва «Ватандош» маҳаллаларида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Ўрганишлар давомида ҳудудларни ноқонуний қурилмалардан холи этиш, жамоат жойларини қонуний тартибга келтириш, ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш ҳамда аҳоли учун хавфсиз ва қулай яшаш муҳитини яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

🟢Маҳаллаларда аниқланган ўзбошимчалик билан қурилган объектларни бартараф этиш, ҳудудлардан мақсадли ва қонуний фойдаланишни таъминлаш ҳамда бу борадаги ишларни тизимли давом эттириш юзасидан масъулларга аниқ вазифалар белгиланди. Шунингдек, аҳоли, айниқса, болалар ва ёшлар учун қулай шароит яратиш мақсадида болалар ва спорт майдончаларини барпо этиш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳалар кўриб чиқилди. Уларни белгиланган муддатларда, замонавий талаблар ва хавфсизлик меъёрларига мувофиқ, сифатли амалга ошириш бўйича тегишли топшириқлар берилди. Ўрганишлар давомида маҳаллалардаги электр таъминоти барқарорлигини ошириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, дебитор қарздорликни қисқартириш ҳамда тизим самарадорлигини таъминлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Мутасаддиларнинг ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборотлари тингланди.

➡️Бундан ташқари, ҳудудлардаги ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва санитария ҳолати кўздан кечирилиб, аниқланган камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш, маҳаллаларни янада обод, файзли ва аҳоли учун қулай масканларга айлантириш юзасидан вазифалар белгиланди.

🥱Барча олиб борилаётган ишларнинг асосий мақсади — муаммоларни жойида ўрганиш, уларни манзилли ҳал этиш ва ҳар бир маҳаллада аҳолининг кундалик ҳаётида сезиладиган амалий натижаларни таъминлашдир.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Ҳар бир мурожаат эътиборда
18.09.2026, 16:50
Ҳар бир мурожаат эътиборда

2026-йил 18-сентябр куни Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйич...

ТАЙИНЛОВ
18.09.2026, 15:43
ТАЙИНЛОВ

Носиров Шохрух Шухрат ўғли Тошкент шаҳар Туризм бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.Носиров Шохрух...

Фуқаролар мурожаатлари кўриб чиқилди
18.09.2026, 15:30
Фуқаролар мурожаатлари кўриб чиқилди

2026-йил 18-сентябр куни Тошкент шаҳар ҳокимининг уй-жой коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Обиджон Одилович...

Ёшлар билан мулоқот — муаммоларга амалий ечим
18.09.2026, 10:42
Ёшлар билан мулоқот — муаммоларга амалий ечим

▫️Бугун, пайшанба — «Ёшлар куни» муносабати билан Тошкент шаҳридаги «Китоб олами» мажмуасида ёшлар ва ёшлар етакчилари б...