- Тошкентдан гапирамиз
- 24.07.2026, 15:45
Шаҳар — инсон учун: Тошкентда хавфсиз пиёдалар ўтиш жойлари кўпаймоқда
Жорий йилнинг март ойидан буён Йўл ҳаракатини ташкиллаштириш маркази мутахассислари Тошкентнинг турли туманларида 70 дан ортиқ янги тартибга солинадиган пиёдалар ўтиш жойларини барпо этишди.
Ҳар бир қарор ортида профессионал ёндашув турибди: мутахассислар транспорт ва пиёдалар оқими интенсивлигини ўрганиб, хавфли бўлиши мумкин бўлган ҳудудларни аниқлашди ҳамда зарур муҳандислик ечимларини ишлаб чиқишди.
Илгари одамлар қулай фурсат кутиб, машиналар оқими орасидан йўлни кесиб ўтишга мажбур бўлган жойларда энди пиёдаларнинг хавфсиз ва тартибли ҳаракатланиши учун алоҳида светофор фазалари жорий этилди.
Тошкентда хавфсиз пиёдалар инфратузилмасини яратиш бўйича ишлар изчил давом эттирилмоқда.

🏛Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Васила Алимова томонидан маҳаллаларда болалар учун хавфсиз ва замонави...
🚿Маҳаллада 1 240 метр узунликдаги суғориш тизимлари ўрнатилди, 5 та кўп қаватли уйнинг фасад қисми таъмирланди, 6 000 м...

📈Сессияда пойтахтнинг ижтимоий-иқтисодий ривожи, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, қонунийликни таъминлаш ҳамда шаҳар инф...

⚡️2026-йилнинг 6 ойида пойтахтда 26 та туризм ва гастрономик кўча фаолият юритиб, уларнинг умумий узунлиги 27,2 километр...