Яшнобод тумани ҳокимиятнинг расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Депутат ташаббуси билан Яккасаройда замонавий болалар майдончалари барпо этилмоқда

🏛Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Васила Алимова томонидан маҳаллаларда болалар учун хавфсиз ва замонавий инфратузилмани яратиш, аҳоли мурожаатларида кўтарилган масалаларни амалий ҳал этиш ҳамда қурилиш ишлари сифатини таъминлаш мақсадида Яккасарой туманида навбатдаги ўрганиш ишлари олиб борилди.

📝Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг VII-14-137-14-0-K/25-сонли қарори ижросини таъминлаш доирасида «Ракат» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Шота Руставели кўчаси, 60-уй ҳамда Муқимий кўчаси, 96/6-уй манзилларида қурилиши бошланган болалар майдончаларида амалга оширилаётган ишлар жойига чиқиб ўрганилди.

🤝Ўрганишларда Яккасарой тумани ҳокимининг қурилиш, уй-жой коммунал хўжалиги, транспорт ва экология масалалари бўйича ўринбосари А. Ваҳабов, «RAMITAN GRAND STROY SERVIS» МЧЖ раҳбари А. Деҳқонов, техник назоратчи Р. Жанашов, «Ракат» МФЙ раиси Б. Собирджонов ҳамда масъул мутахассислар иштирок этди.

🔍Қурилиш жараёнида объектларда бажарилаётган ишларнинг сифати, лойиҳа ҳужжатларига ва амалдаги қурилиш меъёрларига мувофиқлиги, фойдаланилаётган қурилиш материаллари, болалар хавфсизлигини таъминлаш талаблари ҳамда белгиланган муддатларга риоя этилиши юзасидан атрофлича муҳокамалар ўтказилди.

📉Шунингдек, депутатлик фаолиятини янада самарали ташкил этиш мақсадида ишлаб чиқилган 24 та тавсиявий савол ҳамда Маҳаллий Кенгаш депутатлари фаолиятида фойдаланиш тавсия этилган 162 та муҳим қонун талаблари асосида ҳудуддаги мавжуд ҳолат комплекс таҳлил қилинди. Хусусан, болалар спорт ва дам олиш инфратузилмасининг ҳолати, ҳудуднинг ободонлаштирилиши, хавфсизлик талаблари, қурилиш сифати ҳамда аҳолининг ушбу объектларга бўлган эҳтиёжлари ўрганилди.

🗣Ўрганиш давомида маҳалла фаоллари ва фуқаролар томонидан билдирилган таклиф ҳамда мулоҳазалар депутат томонидан тингланиб, қурилиш жараёнини янада сифатли ташкил этиш, болалар учун қулай ва хавфсиз шароитларни яратиш бўйича тавсиялар берилди. Барча мурожаатлар депутатлик назоратига олиниб, уларнинг ижроси юзасидан мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда тизимли ишлар олиб борилиши белгиланди.

💡Пудратчи ташкилот вакилларига қурилиш ишларини белгиланган муддатларда якунлаш, объектларни сифатли ҳолатда фойдаланишга топшириш, майдончаларда замонавий ва хавфсиз ўйин ускуналарини ўрнатиш ҳамда болалар саломатлиги ва хавфсизлигини устувор вазифа сифатида таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

🌳Таъкидланганидек, замонавий болалар майдончаларининг барпо этилиши нафақат болаларнинг мазмунли ҳордиқ чиқариши ва соғлом турмуш тарзини шакллантиришга, балки маҳаллаларда қулай, хавфсиз ва обод яшаш муҳитини яратишга ҳам хизмат қилади.

✅Якунда депутат Васила Алимова мазкур қарор ижроси устидан депутатлик назорати изчил давом эттирилишини, қурилиш ишлари сифатли ва белгиланган муддатларда якунланиши ҳамда фуқаролар манфаатларини таъминлаш доимий эътиборда бўлишини таъкидлади.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Шаҳар — инсон учун: Тошкентда хавфсиз пиёдалар ўтиш жойлари кўпаймоқда
24.07.2026, 15:45
Шаҳар — инсон учун: Тошкентда хавфсиз пиёдалар ўти...

Жорий йилнинг март ойидан буён Йўл ҳаракатини ташкиллаштириш маркази мутахассислари Тошкентнинг турли туманларида 70 дан...

«Себзор» маҳалласида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилди
24.07.2026, 10:48
«Себзор» маҳалласида кенг кўламли ободонлаштириш и...

🚿Маҳаллада 1 240 метр узунликдаги суғориш тизимлари ўрнатилди, 5 та кўп қаватли уйнинг фасад қисми таъмирланди, 6 000 м...

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг йигирма бешинчи сессияси бўлиб ўтди
23.07.2026, 14:47
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг йигирма...

📈Сессияда пойтахтнинг ижтимоий-иқтисодий ривожи, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, қонунийликни таъминлаш ҳамда шаҳар инф...

Тошкент сайёҳлар учун янада жозибадор бўлмоқда
23.07.2026, 10:26
Тошкент сайёҳлар учун янада жозибадор бўлмоқда

⚡️2026-йилнинг 6 ойида пойтахтда 26 та туризм ва гастрономик кўча фаолият юритиб, уларнинг умумий узунлиги 27,2 километр...