Яшнобод тумани ҳокимиятнинг расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Тошкент шаҳрида хотин-қизлар билан тизимли ишлаш самарадорлигини янада ошириш масалалари юзасидан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Тошкент шаҳрида хотин-қизлар билан тизимли ишлаш самарадорлигини янада ошириш, мавжуд муаммоларни муҳокама қилиш ҳамда соҳадаги ҳамкорликни кучайтириш масалаларига бағишланган очиқ мулоқот ташкил этилди.

Тадбирда Олий Мажлис Сенати Раиси Т.Нарбаева, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Раиси Қ.Рафиқов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Д.Каттахонова, Республика комиссияси аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти, банклар раҳбарлари, туман ҳокимлари ва уларнинг тегишли ўринбосарлари, маҳалла раислари, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Учрашувдан кўзланган асосий мақсад – хотин-қизлар билан ишлаш тизими самарадорлигини янада ошириш, соҳадаги мавжуд муаммоларни очиқ муҳокама қилиш, масъул ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда ҳар бир аёлга манзилли ва амалий ёрдам кўрсатиш бўйича устувор вазифаларни белгилаб олишдан иборат бўлди.

🟡Очиқ мулоқот давомида маҳалла раислари, хотин-қизлар фаоллари ва жамоатчилик вакиллари тизимни такомиллаштиришга қаратилган қатор таклиф ва ташаббусларини билдирдилар.

Таъкидланганидек, хотин-қизлар билан ишлаш масалаларига бағишланган бундай кенг қамровли очиқ мулоқот илк бор ўтказилди. Муҳокамалар жараёнида билдирилган барча таклиф ва мулоҳазалар масъул раҳбарлар томонидан қўллаб-қувватланиб, уларни амалиётга татбиқ этиш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
10-сентябр ҳолатига кўра пойтахт йўлларидаги транспорт ҳаракати: асосий кўрсаткичлар
11.09.2026, 17:31
10-сентябр ҳолатига кўра пойтахт йўлларидаги транс...

🔺 Тошкент шаҳар Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази томонидан пойтахт кўчаларидаги транспорт оқими, тирбандлик даражаси ...

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосарининг навбатдаги шахсий қабули ўтказилди
11.09.2026, 10:07
Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосарининг навбатдаги шах...

Жорий йилнинг 10-сентябр куни Тошкент шаҳар ҳокимининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари Мир...

Халқ қабулхонасида учта қабул бўлиб ўтади
11.09.2026, 09:24
Халқ қабулхонасида учта қабул бўлиб ўтади

Бугун Халқ қабулхонасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти иштирокида навбатдаги қабуллар ташкил этилади.🔹 10:00–12:00...

«Китобхон Тошкент» лойиҳасининг 3-босқичига старт берилди
10.09.2026, 16:22
«Китобхон Тошкент» лойиҳасининг 3-босқичига старт ...

📚Тошкент шаҳрида ёшлар ўртасида китобхонликни ривожлантиришга қаратилган «Китобхон Тошкент» лойиҳасининг 3-босқичига ба...