- Тошкентдан гапирамиз
- 24.08.2026, 09:36
Аҳоли мурожаатлари — эътибор марказида
Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхонаси биносида фуқаролар учун шахсий қабул ўтказди.
Қабул давомида олти нафар фуқаронинг мурожаати тингланди. Улар орасида ноқонуний қурилмани белгиланган тартибда расмийлаштириш имкониятини кўриб чиқиш, бузилиш ҳудудига оид масалаларни тартибга солиш, ётоқхонани таъмирлаш ҳамда бошқа ижтимоий-маиший муаммолар бўйича мурожаатлар бўлди.
Ҳар бир мурожаат ортида инсоннинг кундалик ҳаёти ва уни ташвищга солаётган муаммо бор. Шу боис қўшимча ўрганишни талаб қиладиган масалалар юзасидан масъулларга жойига чиқиб, вазиятни фуқаролар иштирокида батафсил ўрганиш ҳамда қонунчилик доирасида тегишли таклифлар киритиш топширилди.
Мурожаатларнинг кўриб чиқилиши ва берилган топшириқлар ижроси назоратга олинди.

😮 Харид предмети:Агентлик тизимидаги ихтисослаштирилган мактабларда тарбияланувчилар учун сифатли ва хавфсиз овқатланиш...

✅ Бугун, 21-август соат 23:59 да «Ташаббусли бюджет» доирасида саралашдан ўтган лойиҳаларга овоз бериш босқичи бошланади...
❗️Билдирилган конструктив, жумладан, танқидий фикр-мулоҳазалардан сўнг шаҳар кўчалари қиёфасидаги ўзгаришларни ёритиш ва...
Тошкент шаҳар ҳокими ва унинг ўринбосарлари, шунингдек, туман ҳокимлари ҳамда уларнинг ўринбосарларининг фуқароларни қаб...