Эски версия
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Учтепа туманидаги Тошкент шаҳар 3-сон болалар клиник шифохонасида Тошкент шаҳар ҳокимининг учтепаликлар билан «Ахборот, ҳисобот, мулоқот» шаклидаги учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда соғлиқни сақлаш тизимидаги мавжуд муаммолар, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, тиббий муассасаларни замонавий ускуналар билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Таъкидланишича, сўнгги беш йил давомида ушбу йўналишдаги қатор муаммолар сезиларли даражада камайган. Шунингдек, тиббиёт муассасалари учун 56 турдаги 81 та замонавий ускуналар харид қилингани маълум қилинди.

🧠 Йиғилишда хорижий тажриба асосида янги типдаги поликлиникалар қурилиши, болалар сил касалликлари шифохонасини таъмирлаш, шунингдек, айрим тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш бўйича режалар тақдим этилди.

🧑‍💻 Шунингдек, Учтепа туманидаги 1-сон спорт мактабини кенгайтириш лойиҳаси ҳам намойиш этилди. Лойиҳа амалга оширилгач, спорт турлари сони 13 тадан 32 тага етади, спорт билан шуғулланувчи ёшлар қамрови эса 570 нафардан 3800 нафаргача оширилиши кутилмоқда. Маҷмуада кибер спорт учун ҳам алоҳида майдон ташкил этилиши режалаштирилган.

💬 Тадбир давомида аҳоли мурожаатлари тингланиб, эҳтиёжманд фуқароларга ногиронлик аравачалари топширилди. Шунингдек, Президентимиз ташаббуси билан Қурбон ҳайити муносабати билан «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан операцияга муҳтож беморларга махсус ваучерлар берилди.

➡️ Учрашув навбатдаги манзилларда давом этади. Унда кўтарилаётган масалалар ва тақдим этилаётган лойиҳалар аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ёшлар учун кенг имкониятлар яратиш ҳамда пойтахт инфратузилмасини янада ривожлантиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
12.06.2026, 16:43

Ёшлар куни фестивали бошланди!
12.06.2026, 09:57
Ёшлар куни фестивали бошланди!

🎉 Ўзбекистон овози кўчасида ёшлар учун байрамона дастур, жонли концерт, миллий ўйинлар, ижодий майдончалар ва кўтаринки...

🚗 Сергели автомобил бозори: ЙҲТЭМ Янги Сергели кўчасидаги юкламани камайтирмоқда
11.06.2026, 16:01
🚗 Сергели автомобил бозори: ЙҲТЭМ Янги Сергели кў...

Сергели автомобил бозори — пойтахтдаги энг йирик транспорт оқимини шакллантирувчи ҳудудлардан бири.Бозор сиғими жами 5 4...

Нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари учун давра суҳбати бўлиб ўтди
10.06.2026, 09:29
Нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари учун дав...

Тошкент шаҳар ҳокимлигида «Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва манфаатларига дахлдор бўлган норматив ҳужжат...

Сайтнинг янги версиясини ишга туширдик, эски версияга қайтишни истасангиз, бу ерга босинг

Эски версия