Эски версия
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари учун давра суҳбати бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ҳокимлигида «Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва манфаатларига дахлдор бўлган норматив ҳужжатлар ҳамда мақсадли лойиҳаларни амалга оширишда грант танловларининг аҳамияти» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этиб, соҳани тартибга солувчи қонунчиликдаги янгиликлар, ННТларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, фуқаролик жамияти институтлари учун эълон қилинган грант танловларида фаол иштирок этиш масалалари муҳокама қилинди.

Давра суҳбати давомида грант танловларида қатнашиш тартиби, лойиҳа таклифларини талаблар асосида тайёрлаш, лойиҳа ҳужжатлари сифатини ошириш ҳамда молиялаштириш учун танлаб олинган ташаббусларни самарали амалга ошириш бўйича амалий тавсиялар берилди.

Шунингдек, давлат грантларини манзилли йўналтиришда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўрни, ижтимоий фойдали дастурларни қўллаб-қувватлаш ва лойиҳаларни платформалар орқали самарали юритиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
12.06.2026, 16:43

Ёшлар куни фестивали бошланди!
12.06.2026, 09:57
Ёшлар куни фестивали бошланди!

🎉 Ўзбекистон овози кўчасида ёшлар учун байрамона дастур, жонли концерт, миллий ўйинлар, ижодий майдончалар ва кўтаринки...

🚗 Сергели автомобил бозори: ЙҲТЭМ Янги Сергели кўчасидаги юкламани камайтирмоқда
11.06.2026, 16:01
🚗 Сергели автомобил бозори: ЙҲТЭМ Янги Сергели кў...

Сергели автомобил бозори — пойтахтдаги энг йирик транспорт оқимини шакллантирувчи ҳудудлардан бири.Бозор сиғими жами 5 4...

Шайхонтоҳур туманида «Янги Ўзбекистон бунёдкорлари» касбий маҳорат миллий танловининг туман босқичи юқори савияда ташкил этилмоқда
09.06.2026, 11:10
Шайхонтоҳур туманида «Янги Ўзбекистон бунёдкорлари...

📌 Танлов доирасида ёшларнинг касбий билим ва кўникмаларини намоён этиш, замонавий касбларга бўлган қизиқишини ошириш ҳа...

Сайтнинг янги версиясини ишга туширдик, эски версияга қайтишни истасангиз, бу ерга босинг

Эски версия