Яшнобод тумани ҳокимиятнинг расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқлар ва айрим оммавий ахборот воситаларида Яшнобод тумани аҳолиси Арсен Аванесян гўёки ҳудудни ободонлаштиргани ва дарахт эккани учун жаримага тортилгани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.

Ушбу хабарлар воқеанинг асл моҳиятини нотўғри акс эттиргани сабабли, яна бир бор расмий тушунтириш берамиз:

Текширув давомида аниқланишича, Арсен Аванесян «Яшил макон» ташаббуси ниқоби остида темир йўлга туташ қўриқланадиган ҳудуддан 360 кв.м ер майдонини ноқонуний эгаллаб олган. Ҳудуд металл панжаралар билан ўралиб, енгил конструкциялар ўрнатилган ва майдон тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланишга киришилган.

Таъкидлаш жоизки, темир йўлга туташ қўриқланадиган ҳудудларда ҳар қандай қурилиш ишлари ва тижорат фаолияти қатъиян ман этилади. Бошқа ҳолларда эса рўйхатдан ўтказиш ва ваколатли органларнинг рухсати талаб этилади.

Ушбу ҳолат юзасидан суд қарори чиқарилиб, Арсен Аванесянга белгиланган тартибда жарима солинди, шунингдек, унга ноқонуний ўрнатилган металл тўсиқлар ва енгил конструкцияларни демонтаж қилиш мажбурияти юкланди.

 Шу билан бирга, ҳудуд тўсиқ ва конструкциялардан тозалангандан сўнг барча экилган дарахтлар ва амалга оширилган кўкаламзорлаштириш ишлари сақлаб қолиниши, дарахтлар кесилмаслиги алоҳида таъкидланди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги фуқароларнинг яшил дам олиш ҳудудларини яратиш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлайди ва бундай ташаббусларга кўмаклашади.

 

**Эсда тутинг!**

Бўш турган ер участкаларини бериш фақат «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали амалга оширилади. Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ва қурилиш ишлари олиб бориш жиддий ҳуқуқий ва молиявий оқибатларга олиб келиши мумкин.

 Ҳурматли пойтахт аҳолиси, батафсил маълумот олиш, шунингдек, таклиф ва мурожаатларни юбориш учун ушбу эълон остида жойлаштирилган расмий алоқа каналлари ҳаволаларидан фойдаланишингиз мумкин.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Тошкент шаҳар ҳокими томонидан фуқаролар учун шахсий қабул ўтказилди
23.10.2026, 17:56
Тошкент шаҳар ҳокими томонидан фуқаролар учун шахс...

✔️Қабул давомида 32 та мурожаат кўриб чиқилди. 24 та масала ўз жойида ҳал этилди. Қолган мурожаатларни эса атрофлича ўрг...

Халқ қабулхонасида фуқаролар қабули ўтказилди
23.10.2026, 15:47
Халқ қабулхонасида фуқаролар қабули ўтказилди

2026-йил 23-октябр куни соат 10:00 да Тошкент шаҳар Халқ қабулхонаси биносида шаҳар ҳокимининг уй-жой коммунал хўжалиги ...

Учтепа туманида сунъий кўл барпо этилмоқда!
23.10.2026, 15:22
Учтепа туманида сунъий кўл барпо этилмоқда!

Учтепа туманидаги 90 сотих бўш майдонда янги сунъий кўл ва дам олиш маскани ташкил этиш ишлари бошланди.✔️Бу лойиҳа ҳуду...

Боткин қабристонидаги шикастланган қабр тошлари тикланади. Қоидабузарликларга йўл қўйган масъуллар аниқланди, қурилиш ишлари тўхтатилди
23.10.2026, 15:13
Боткин қабристонидаги шикастланган қабр тошлари ти...

Дастлабки ўрганишлар шуни кўрсатдики, собиқ шампан винолари заводи ҳудудида олиб борилган қурилиш ишлари вақтида объектн...