- Тошкентдан гапирамиз
- 08.09.2026, 15:38
«Бирлик» ва «Давлатобод» маҳаллаларида камбағалликни қисқартириш бўйича учрашув ўтказилди
🏢 Учтепа туманида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва фуқароларнинг даромадларини ошириш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.
👍 Давлатимиз раҳбари томонидан видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси юзасидан ҳудудларда аҳоли билан манзилли ишлашга алоҳида эътибор қаратilмоқда.
⚡️ Хусусан, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А. Азимов томонидан «Бирлик» ва «Давлатобод» маҳаллалари аҳолиси билан камбағалликни қисқартириш ҳамда ишсиз фуқароларни доимий даромад манбаи билан таъминлаш масалаларига бағишланган учрашув ташкил этилди.
🗣 Учрашув давомида фуқароларнинг оилавий ва ижтимоий шароити, бандлик масалалари ҳамда мавжуд муаммолари тингланди. Аҳолининг бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга йўналтириш ва даромадларини ошириш бўйича таклифлари ўрганилиб, уларнинг ечими юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди.
🌐 Бундай манзилли учрашувлар орқали ҳар бир оиланинг муаммосини ўрганиш ва уни камбағалликдан чиқариш бўйича амалий чоралар кўриш давом эттирилади.

📊 11-сентябр ҳолатига кўра, xalqnazorati.uz платформаси орқали 54 538 та мурожаат қабул қилинган. Жорий ҳафта давомида ...

🔺 Тошкент шаҳар Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази томонидан пойтахт кўчаларидаги транспорт оқими, тирбандлик даражаси ...

Жорий йилнинг 10-сентябр куни Тошкент шаҳар ҳокимининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари Мир...

Бугун Халқ қабулхонасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти иштирокида навбатдаги қабуллар ташкил этилади.🔹 10:00–12:00...