Яшнобод тумани ҳокимиятнинг расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

«Яшил» чироқ узоқроқ — кутиш камроқ: Фитрат ва Гейдар Алиев кўчалари чорраҳасидаги светофор қайта созланди

Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази (ЙҲТЕМ) мутахассислари чорраҳадаги транспорт оқими ўрганиб, автомобиллар қайси йўналишда кўпроқ тўпланишини аниқлади. Шундан сўнг светофорнинг ишлаш вақти янги юкламага мос равишда ўзгартирилди.

Аввал светофор циклининг биринчи фазаси 35 сония, иккинчи фазаси эса 28 сония давом этган. Энди энг гавжум йўналишда фазанинг узунлиги 35 сония ўрнига 60 сонияга узайтирилди.

Шунингдек, қарама-қарши йўналишдаги автомобиллар энди бироз олдинроқ тўхтайди. Бу бурилаётган транспорт воситаларига бурилишни хавфсиз якунлаб, чорраҳани тезроқ бўшатиш имконини беради. Натижада светофор бир цикл давомида кўпроқ автомобилни ўтказади.

⏱️ Ўзгаришлар натижа берди: кундузи автомобиллар навбати сезиларли даражада қисқарди, ҳаракат бир маромга тушди, чорраҳадан ўтиш вақти эса 2 дақиқагача камайди.

🚂 Яқин атрофда темирйўл кесишмаси жойлашган. Поезд ўтаётганда ҳаракат вақтинча тўхтатилади. Шу сабабли чорраҳада қисқа вақтга автомобиллар тўпланиши мумкин.

ЙҲТЕМ вазиятни кузатишда давом этмоқда. Мутахассислар эрталабки ва кечки тиғиз вақтлар учун светофорнинг алоҳида иш режимларини тайёрламоқда.

Кейинги босқич — қўшни чорраҳаларни янгилаш ва уларнинг светофорларини ягона «Яшил тўлқин» тизимига улаш. Натижада рухсат этилган тезликда ҳаракатланаётган автомобиллар чорраҳалардан кетма-кет яшил чироқда ўтиб, камроқ тўхташи мумкин бўлади.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
10-сентябр ҳолатига кўра пойтахт йўлларидаги транспорт ҳаракати: асосий кўрсаткичлар
11.09.2026, 17:31
10-сентябр ҳолатига кўра пойтахт йўлларидаги транс...

🔺 Тошкент шаҳар Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази томонидан пойтахт кўчаларидаги транспорт оқими, тирбандлик даражаси ...

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосарининг навбатдаги шахсий қабули ўтказилди
11.09.2026, 10:07
Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосарининг навбатдаги шах...

Жорий йилнинг 10-сентябр куни Тошкент шаҳар ҳокимининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари Мир...

Халқ қабулхонасида учта қабул бўлиб ўтади
11.09.2026, 09:24
Халқ қабулхонасида учта қабул бўлиб ўтади

Бугун Халқ қабулхонасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти иштирокида навбатдаги қабуллар ташкил этилади.🔹 10:00–12:00...

«Китобхон Тошкент» лойиҳасининг 3-босқичига старт берилди
10.09.2026, 16:22
«Китобхон Тошкент» лойиҳасининг 3-босқичига старт ...

📚Тошкент шаҳрида ёшлар ўртасида китобхонликни ривожлантиришга қаратилган «Китобхон Тошкент» лойиҳасининг 3-босқичига ба...