Эски версия
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Тошкент шаҳрида ёзги соғломлаштириш майдончалари фаолияти бошланди

Азиз ота-оналар ва ўқувчилар!

🧠 Тошкент шаҳрининг 12 та туманидаги 47 та умумтаълим муассасасида «Ёзги соғломлаштириш» майдончалари ўз фаолиятини бошлади. ☀️ Мазкур майдончаларда ўқувчиларнинг ёзги таътилини мазмунли ташкил этиш, бўш вақтини самарали ўтказиш, ижодий, интеллектуал ва спорт қобилиятларини ривожлантириш учун зарур шароитлар яратилган.

🤖 Ота-оналар учун қўшимча қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан @yozgimaydoncha_bot ишга туширилди.

Бот орқали: ➡️ ёзги соғломлаштириш майдончалари ҳақида маълумот олиш; ➡️ майдончалар жойлашуви билан танишиш; ➡️ фаолият йўналишлари ва машғулотлар ҳақида билиш; ➡️ зарур маълумотларни тезкор ва қулай тарзда олиш мумкин.

🤖 Фарзандингизнинг ёзги таътилини мазмунли, фойдали ва қизиқарли ташкил этиш учун @yozgimaydoncha_bot хизматидан фойдаланинг.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
12.06.2026, 16:43

Ёшлар куни фестивали бошланди!
12.06.2026, 09:57
Ёшлар куни фестивали бошланди!

🎉 Ўзбекистон овози кўчасида ёшлар учун байрамона дастур, жонли концерт, миллий ўйинлар, ижодий майдончалар ва кўтаринки...

🚗 Сергели автомобил бозори: ЙҲТЭМ Янги Сергели кўчасидаги юкламани камайтирмоқда
11.06.2026, 16:01
🚗 Сергели автомобил бозори: ЙҲТЭМ Янги Сергели кў...

Сергели автомобил бозори — пойтахтдаги энг йирик транспорт оқимини шакллантирувчи ҳудудлардан бири.Бозор сиғими жами 5 4...

Нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари учун давра суҳбати бўлиб ўтди
10.06.2026, 09:29
Нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари учун дав...

Тошкент шаҳар ҳокимлигида «Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва манфаатларига дахлдор бўлган норматив ҳужжат...

Сайтнинг янги версиясини ишга туширдик, эски версияга қайтишни истасангиз, бу ерга босинг

Эски версия