Яшнобод тумани ҳокимиятнинг расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

❗️ЯШНОБОД ТУМАНИДАГИ «ЯНГИ ДАВР» МАҲАЛЛАСИДА КОММУНАЛ СОҲАНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ЎРГАНИШЛАР ЎТКАЗИЛДИ

🏛 Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Обиджон Муминов ҳамда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари Давронбек Равшанбеков ва Севара Файзиевалар биргаликда Яшнобод туманидаги «Янги Давр» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига ташриф буюриб, аҳолига кўрсатилаётган коммунал хизматлар, электр энергияси ва ичимлик суви таъминоти, шунингдек, кўча ёритиш тизимларини яхшилаш масалаларини ўргандилар.

🔎 Ўрганиш давомида Фарғона йўли кўчасидаги 69-уй қаршисида ҳамда 9- ва 10-тор кўчаларда жойлашган электр устунларини тартибга келтириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди. Электр таъминоти тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш, мавжуд тармоқларнинг техник ҳолатини яхшилаш ҳамда аҳоли учун хавфсиз шароитлар яратиш юзасидан масъуллар билан фикр алмашилди.

⚡️ Шунингдек, Фарғона йўли 10-тор кўчасидаги кўча ёритиш тизимини янгилаш, электр устунини алмаштириш ҳамда 9А-уйдаги электр ускунасининг техник ҳолатини ўрганиш бўйича амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилинди.

💧 Ташриф давомида Фарғона йўли 9-тор кўчасида 150 метр узунликдаги ичимлик суви қувурини янгилаш юзасидан фуқаро мурожаати кўриб чиқилиб, сув таъминоти тизимини яхшилаш бўйича тегишли чоралар белгиланди. Бундан ташқари, маҳалла ҳудудидаги газ қувурларини бўяш ва тартибга келтириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

📋 Ўрганиш якунида туман электр тармоқлари, сув ва газ таъминоти ташкилотлари раҳбарларига коммунал тармоқларни модернизация қилиш, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш ҳамда белгиланган ишларни ўз вақтида амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Фуқаролар мулки ва аҳоли манфаатлари Тошкент шаҳар ҳокимлиги учун доимо устувор аҳамиятга эга
12.10.2026, 14:30
Фуқаролар мулки ва аҳоли манфаатлари Тошкент шаҳар...

▫️Мирзо Улуғбек туманидаги маҳаллалардан бирида дераза панжараларини демонтаж қилиш ишлари тўхтатилди. Вазият пойтахт ҳо...

Фуқаролар қабули ўтказилди
09.10.2026, 17:17
Фуқаролар қабули ўтказилди

😈 2026-йил 9-октябр куни соат 10:00 да Тошкент шаҳар Халқ қабулхонаси биносида Тошкент шаҳар ҳокимининг уй-жой коммунал...

250-сон ДМТТда таъмирлаш ишлари якунига етмоқда
09.10.2026, 16:10
250-сон ДМТТда таъмирлаш ишлари якунига етмоқда

🏢Яккасарой туманидаги 250-сон ДМТТда жорий таъмирлаш ишлари якунланмоқда. 1992-йилда қурилган муассасада фасад, дераза ...