- Тошкентдан гапирамиз
- 30.09.2026, 11:26
Яшнобод: янги хонадонлар, замонавий мактаблар ва очиқ мулоқот
▫️Бугун Яшнобод туманида бир қатор муҳим тадбирлар бўлиб ўтди.
🔺 Қулайлик, хавфсизлик ва эртанги кунга ишонч бугуноқ — аниқ ечимлар ва аҳолига ғамхўрлик орқали шаклланади.
👍 «Янги Ўзбекистон» массивида янги турар-жой мажмуасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Реновация дастури доирасида кўчирилган 40 дан ортиқ фуқарога калитлар топширилди ва улар янги хонадонлари билан шахсан танишиш имкониятига эга бўлдилар.
🏫 Сўнг пойтахтимизда халқаро ҳамкор билан биргаликда Тошкент туманларида 12 та замонавий мактаб қурилишига старт берилди. Бу янги форматдаги: технологик, эргономик, қулай ва инклюзив мактаблар бўлади. Мактаблар уч турда лойиҳалаштирилган бўлиб, ҳар бири 1500 дан 2000 нафаргача ўқувчини қабул қила олади. Лойиҳа доирасида жами 18 мингта янги ўқувчи ўрни яратилади. Қурилиш ишлари саккиз ойда якунланиб, мактабларни келгуси ўқув йили бошида очиш режалаштирилган.
✔️«Тошисти» маҳалласида аҳолининг кундалик ҳаётига бевосита таъсир кўрсатадиган масалалар: ҳудуднинг ҳолати, коммунал инфратузилма, ободонлаштириш ва тадбиркорликни ривожлантириш жойида кўриб чиқилди. Шаҳар ва туман хизматлари учун вазиятни нафақат ҳисоботлар орқали, балки бевосита жойларда кўриш — қаерда тезкор ечимлар ва тизимли иш зарурлигини тушуниш муҳимдир.
Шундан сўнг Шавкат Умурзаков Ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабда ёш ўқувчиларнинг лойиҳа ва ишланмалари билан танишди. Режалаштирилган ишчи учрашувнинг асосий қисми Яшнобод туманидаги 67 та маҳалла фаоллари билан мулоқот бўлди. Иштирокчиларга амалга оширилган ишлар, жорий лойиҳалар ва келгусидаги вазифалар ҳақида маълумот берилди.
💬Учрашув ҳар қачонгидан ҳам очиқ ва жонли мулоқотга бой бўлди: аҳоли шаҳар ҳокими ва мутасаддилар билан фаол мулоқотга киришди, саволлар берди ва таклифлар киритди. Мурожаатлар инфратузилмани яхшилаш, даволаниш, олий таълим муассасаларида ўқиш учун тўлов, тадбиркорликни ривожлантириш, шунингдек, ижтимоий ва маиший масалалар билан боғлиқ эди. Учрашув давомида барча мурожаатлар кўриб чиқилиб, ўндан ортиқ масала жойида ижобий ҳал этилди.
📈Бундай форматнинг асосий вазифаси ҳокимликнинг ҳисобот бериши, аҳолини амалга оширилаётган ишлар ва режалар ҳақида хабардор қилиш, шунингдек, фуқаролардан тўғридан-тўғри фикр-мулоҳазалар ва таклифлар олишдан иборат. Ҳар бир мурожаат аниқ ечим ва ижро назоратига эга бўлиши, аҳоли эса шаҳар хизматлари ҳақиқатан ҳам улар учун ишлаётганини кўриши муҳимдир. Аҳолининг қулайлиги эшитилиш ва шаҳар хизматлари ҳақиқатан ҳам одамлар учун ишлаётганини кўриш имкониятидан бошланади.

⬆️ 29-сентябр куни пойтахт йўлларидаги транспорт оқими, жамоат транспорти фаолияти, тиғиз вақтлардаги тирбандлик, таъмир...
▫️Булар янги форматдаги — технологик, эргономик, қулай ва инклюзив мактаблар бўлади. Лойиҳалар замонавий меъморий ечимла...

📌 Янгиҳаёт туман Халқ қабулхонасида фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш мақсадида туман ҳокими ўринбосарларининг шахси...

⬆️ 28-сентябр куни пойтахт йўлларидаги транспорт оқими, жамоат транспорти фаолияти, тиғиз вақтлардаги тирбандлик, таъмир...