- Тошкентдан гапирамиз
- 16.06.2026, 10:12
200 миллион долларлик инвестиция лойиҳаси муҳокама қилинди
➡️ V Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Бектемир тумани ҳокими Н. Абдураҳмонов Малайзиянинг «Spora Global Sdn Bhd» компанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказди.
📄 Музокаралар давомида Бектемир тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёсининг иккинчи 5 километрлик қисмида йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Лойиҳанинг дастлабки қиймати 200 миллион АҚШ долларини ташкил этиши режалаштирилган.
☑️ Учрашувда лойиҳа концепцияси, инвестицион имкониятлар, ҳудуд инфратузилмасини ривожлантириш, шунингдек, замонавий шаҳарсозлик ечимлари ва рекреацион ҳудудларни барпо этиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
🔘 Таъкидланганидек, мазкур лойиҳа Бектемир туманининг инвестицион жозибадорлигини ошириш, янги иш ўринларини яратиш, туризм ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш ҳамда Чирчиқ дарёси бўйидаги ҳудудлардан самарали фойдаланишга хизмат қилади.
📄 Учрашув якунида томонлар лойиҳани амалга ошириш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар. Келажакда мазкур лойиҳа юзасидан инвестицион шартнома имзоланиши кутилмоқда.
✊ Бектемир тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
➡️ Биринчи босқичда аҳолини, ташаббускор гуруҳларни ва лойиҳа тарафдорларини унинг тафсилотлари, амалга ошириш тартиби, ...

🎉 Ўзбекистон овози кўчасида ёшлар учун байрамона дастур, жонли концерт, миллий ўйинлар, ижодий майдончалар ва кўтаринки...
Сергели автомобил бозори — пойтахтдаги энг йирик транспорт оқимини шакллантирувчи ҳудудлардан бири.Бозор сиғими жами 5 4...
