Эски версия
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Тошкентда 90 кун ичида нималар ўзгарди?

«Долзарб 90 кун» дастури доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

📊 3 ой ичида (1-мартдан 1-июнгача) қуйидаги натижаларга эришилди:

— Шаҳарнинг 271 та йирик чорраҳаси ва пиёдалар ўтиш жойларида янгилаш ишлари амалга оширилди, уларда 3 946 та «ақлли» светофор қурилмалари ишга туширилди;

— Транспорт оқими юқори бўлган кўчалар таҳлил қилиниб, 264 километрдан ортиқ йўлларда ҳаракатни ташкил этиш лойиҳалари ишлаб чиқилди;

— 220 дан ортиқ автобус бекатлари замонавий кўринишда янгидан қурилди ва реконструкция қилинди. Янги бекатлар қулай ўриндиқлар, видеокузатув тизимлари, электрон таблолар, «SOS» тугмалари ва бошқа замонавий ечимлар билан жиҳозланмоқда;

— Бекат ҳудудлари кенгайтирилиб, йўловчилар учун янада қулай шароит яратилди. Янги перронлар автобус эшиги баландлигига мос ҳолда қурилаётгани сабабли йўловчилар автобусга деярли бир қадам билан чиқиб-тушиш имкониятига эга бўлмоқда;

— Аввал светофор билан ҳимояланмаган қатор пиёдалар ўтиш жойларида янги светофор объектлари ўрнатилиб, пиёдалар хавфсизлик даражаси оширилди;

— 3 754 та янги йўл белгиси ўрнатилди ҳамда 174 километр йўл чизиқлари замонавий технологиялар асосида янгидан чизилди;

Қисқа муддат ичида қарийб 720 минг квадрат метрга яқин йўл қопламаси таъмирланиб, сўнгги йиллардаги энг йирик йўл-таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

📈 Натижада:

✅ Ҳар соатда ўртача 160 минг нафардан ортиқ пиёданинг хавфсиз ҳаракатланиши таъминланмоқда; ✅ Транспорт воситаларининг йўлда сарфлайдиган ҳаракат вақти қисқармоқда; ✅ Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва жамоат транспортидан фойдаланиш қулайлиги янги босқичга олиб чиқилмоқда.

🚀 Эришилган натижалар — катта ўзгаришларнинг дастлабки босқичи, холос. Транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш ва жамоат транспорти жозибадорлигини кучайтиришга қаратилган ишлар изчил давом эттирилади.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Тошкентда реновация лойиҳаларини амалга ошириш ишлари бошланди.
15.06.2026, 11:45
Тошкентда реновация лойиҳаларини амалга ошириш ишл...

➡️ Биринчи босқичда аҳолини, ташаббускор гуруҳларни ва лойиҳа тарафдорларини унинг тафсилотлари, амалга ошириш тартиби, ...

12.06.2026, 16:43

Ёшлар куни фестивали бошланди!
12.06.2026, 09:57
Ёшлар куни фестивали бошланди!

🎉 Ўзбекистон овози кўчасида ёшлар учун байрамона дастур, жонли концерт, миллий ўйинлар, ижодий майдончалар ва кўтаринки...

🚗 Сергели автомобил бозори: ЙҲТЭМ Янги Сергели кўчасидаги юкламани камайтирмоқда
11.06.2026, 16:01
🚗 Сергели автомобил бозори: ЙҲТЭМ Янги Сергели кў...

Сергели автомобил бозори — пойтахтдаги энг йирик транспорт оқимини шакллантирувчи ҳудудлардан бири.Бозор сиғими жами 5 4...

Сайтнинг янги версиясини ишга туширдик, эски версияга қайтишни истасангиз, бу ерга босинг

Эски версия