- Тошкентдан гапирамиз
- 03.06.2026, 12:12
Учрашувнинг навбатдаги манзилида Бўзсув канали қирғоғида амалга оширилиши режалаштирилган йирик экологик лойиҳа жамоатчиликка тақдим этилди.
🔠 Лойиҳа ҳақида мутасаддилар маълумот берар экан, унинг асосий тамойили мавжуд табиий муҳитни сақлаб қолиш экани алоҳида таъкидланди. Хусусан, ҳудуддаги дарахт ва буталар сақлаб қолинади, қўшимча кўчатлар экилади, ёввойи табиат ва табиий рельефга зарар етказилмайди.
🧑💻 Лойиҳа доирасида пиёдалар ва велосипед йўлаклари, болалар майдончалари, спорт зоналари, ҳордиқ чиқариш масканлари ҳамда жамоат ҳудудлари ташкил этилади.
🛡 Шунингдек, хавфсизлик панжаралари, ёритиш тизимлари ва пиёдалар кўприги қурилиб, улар 5 та маҳаллани ўзаро боғлайди. Балиқ овлаш учун махсус жойлар ҳам ташкил этилиши кўзда тутилган.
🕊️ Лойиҳанинг ўзига хос жиҳатларидан бири — ёввойи қушлар ва бошқа жониворлар учун махсус экологик оролчалар яратилишидир. Бундан ташқари, сув спорти турларини ривожлантириш мақсадида байдарка ва каноэ спорти учун алоҳида зоналар ташкил этилиши режалаштирилмоқда.
🌳 Таъкидланишича, дарахтларнинг кесилишига йўл қўйилмайди ва бу масала ҳокимлик ҳамда экология органларининг алоҳида назоратида бўлади.
🇺🇿 Тошкент шаҳар ҳокими лойиҳа бўйича ишлар бугундан бошланишини маълум қилди. Жамоатчилик вакиллари ва маҳалла фаолларининг таклифлари тингланиб, лойиҳани янада такомиллаштириш юзасидан фикр алмашилди.
🤔 Мутахассислар фикрича, ушбу экологик маскан нафақат Учтепа тумани, балки бутун пойтахт учун табиий муҳитни асраш ва аҳолининг мазмунли ҳордиқ чиқариши учун янги намунавий ҳудудга айланиши кутилмоқда.
➡️ Биринчи босқичда аҳолини, ташаббускор гуруҳларни ва лойиҳа тарафдорларини унинг тафсилотлари, амалга ошириш тартиби, ...

🎉 Ўзбекистон овози кўчасида ёшлар учун байрамона дастур, жонли концерт, миллий ўйинлар, ижодий майдончалар ва кўтаринки...
Сергели автомобил бозори — пойтахтдаги энг йирик транспорт оқимини шакллантирувчи ҳудудлардан бири.Бозор сиғими жами 5 4...
