Яшнобод тумани ҳокимиятнинг расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:
Иероним Краузе ва Ипотека-банк
Иероним Краузе ва Ипотека-банк

Ботаник ва фармацевт Иероним Иванович Краузе 1870 йилда Тошкентга келиб, аптекачи бўлиб ишлай бошлаган. Шу билан бирга у минтақанинг фойдали ўсимликларини ўрганган. Тошкент иқлимига мослаштириш мақсадида тоғлар ҳамда бошқа жойлардан 300 дан ортиқ турдаги ёввойи ўсимликларни йиғиб, Анҳор қирғоғида илк ботаника боғини очган. Олим Табиатшунослик, антропология ва этнография ҳаваскорлари императорлик жамиятининг ҳақиқий аъзоси бўлган, унинг фаолияти кўп қиррали бўлган ва 1909 йилда вафот этгунига қадар у Тошкентнинг кўзга кўринган шахси бўлган.

1906 йилда И.И. Краузе буюртмасига кўра, таниқли меъмор Георгий Сваричевский Пушкин ва Куропаткин (ҳозирги Мустақиллик ва Шаҳрисабз) кўчалари чорраҳасида чиройли икки қаватли дорихона биносини қурган. Краузе вафотидан кейин, дорихонани провизор Каплан сотиб олган. Шундай қилиб, у “Каплан дорихонаси” номи билан тошкентликлар хотирасида сақланиб қолган ва инқилобдан олдинги маълумотномаларда қайд этилган.

Ўтган асрнинг 1920 йилларида бу бинода Ўзбекистон ССР Марказий Ижроия Қўмитаси жойлашган. 1930 йилларда бинога учинчи қават қўшилиб, унинг кўриниши анча жиддий, расмий тус олган. Кейинчалик бу ерда Ўзбекистон Халқ маорифи вазирлиги, сўнгра Марксизм-ленинизм институти жойлашган.

Мустақиллик йилларида бино “Ипотека-банк” ихтиёрига ўтказилган. Кириш қисмида шер ҳайкаллари ўрнатилган. Банк бинони Пушкин (2009 йилдан бошлаб Мустақиллик) кўчаси бўйлаб кенгайтириб, худди шу таниб олинадиган услубда, доира шаклидаги деразалар билан, қуриб битказди. Банк доимий равишда бинонинг чиройли ташқи кўринишини сақлаб келади, у Мустақиллик-Шаҳрисабз (собиқ Первомайская, ундан олдин Куропаткинская) чорраҳасини безаб турган Тошкентнинг кам қолган тарихий биноларидан биридир.

Банк яқинида, Шаҳрисабз кўчаси томондаги пиёдалар йўлагида, Тошкентнинг энг чиройли биноси ўзгаришларининг гувоҳи бўлган кекса, қўл билан ўраб бўлмайдиган эман дарахти ўсади.

Шунингдек қизиқарли жойлар
Конституциявий суд биноси
Конституциявий суд биноси

Собиқ Ўзбекистон Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси биноси 1964-йилда қурилган.Меъморлар: В. Бе...

Интурист
Интурист

Собиқ «Интурист» маданий-ахборот маркази биноси 1986-йилда меъмор Владимир Нарубанский лойиҳаси бўй...

Эски Жувадаги Шемаринлар савдо уйи
Эски Жувадаги Шемаринлар савдо уйи

Чорсу бозор олдидаги майдонда эътиборни тортувчи эски ғишт бино жойлашган. Фасаднинг юқори қисмида ...

Алишер Навоий номидаги кино саройи («Панорамали»)
Алишер Навоий номидаги кино саройи («Панорамали»)

Алишер Навоий номидаги кино саройи, тошкентликларга «Панорамали» деб кўпроқ таниш — пойтахтнинг эн...