Яшнобод тумани ҳокимиятнинг расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:
Орифжонбой масжиди
Орифжонбой масжиди

Ўзгача чизиқлари билан ҳайратлантирадиган бу масжид Tashkent City боғи ҳудудида жойлашган. Ўтган аср бошларида қурилган бу ўзига хос ноёб иншоотни таниқли ўлкашунос Борис Голендер «Туркистон модерни» туркумига киритган — унда анъанавий гумбаз европача услубдаги меъморий элементлар, масалан, деразалар устидаги карнизлар билан ажойиб тарзда уйғунлашган.

Орифжонбой масжиди кўп йиллар ташландиқ ҳолда турган: 1930 йиллардан 1980 йилларгача у ерда дорихона, кейин эса омборхона жойлашган. Олимлар олиб борган экспертизада иморатнинг айрим қисмлари вайрон бўла бошлагани аниқланган.

Tashkent City қурилишида масжидни сақлаб қолиш ва реконструкция қилиш, уни тошкентликлар ҳамда меҳмонлар учун ҳаммабоп қилиш қарори қабул қилинган. Маданият вазирлиги экспертлари билан ҳамкорликда реконструкция лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Боғ очилгандан сўнг, афсонавий минораси билан диққатни тортадиган гўзал бинo рассомларга берилган. Кечаси бино чиройли ёритилиб туради. Ҳозирги кунда бинода масжид жойлашган.

Шунингдек қизиқарли жойлар
Ёшлар ижод сарайи
Ёшлар ижод сарайи

Ёшлар ижод сарайи — 2008 йилда Ислом Каримов ташаббуси билан «Ёшлар йили» давлат дастури доирасида ...

"Чорсу" меҳмонхонаси
"Чорсу" меҳмонхонаси

Тошкентнинг энғ гўзал биноларидан бири — 23 қаватли "Чорсу" меҳмонхонаси, 1982-йилда қурилган ва 110...

Зайниддин бобо мақбараси
Зайниддин бобо мақбараси

Шайх Зайниддин — Тошкентнинг муқаддас ҳомийларидан бири, XII асрда Бағдодда туғилган ва отаси томон...

Лютеран кирхаси
Лютеран кирхаси

Тошкент кирхаси Ўрта Осиёдаги биринчи лютеран ибодатхонаси ҳисобланади. Бино лойиҳасининг дастлабк...