
Собиқ Ўзбекистон Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси биноси 1964-йилда қурилган.
Меъморлар: В. Березин, Ю. Халдеев, А. Фейнлейб, С.
Ишанхўжаев, Р. Блезе ва Ю. Закиров; муҳандислар: Э. Леннешмидт ва А. Асанов.
Бино Ислом Каримов проспекти бўйлаб эски қалъа девори
устида, Анҳор бўйида қад ростлаган бўлиб, ЎзССРнинг 40 йиллигига бағишлаб
қурилган совет модернизм янги биноларидан биридир.
Етти қаватли маъмурий бино ёнида пастроқ мажлислар
зали корпуси жойлашган. Иккала блок иккинчи қаватдаги шиша ўтиш йўлак билан
бирлаштирилган.
Шаффоф ойна рамзий маънода ҳокимиятнинг очиқлигини
ифодалаган бўлса-да, меъморчилик тарихчиси Борис Чухович таъбири билан
айтганда, санъатда бу баъзан раҳбарларнинг халқ устидан назорати белгиси
сифатида талқин қилинади.
Совет даврида олтинчи қаватда Ш. Рашидовнинг
қабулхонаси билан бирга иш хонаси жойлашган эди — гувоҳларнинг эслашича,
деразаларда кечки пайтгача чироқ ёнар эди.
Мустақилликнинг дастлабки йилларида бу ерда Ислом
Каримовнинг иш хонаси бўлган (Оқсарой қурилгунча). Бинода Президент девони ҳам
жойлашган эди. Ҳозирда Конституциявий суд жойлашган.
Диққатга сазовор жиҳати — 60 йил давомида бино деярли
ўзгармади ва дастлабки кўринишини сақлаб қолди.

Бешағоч майдонидаги Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқали театрининг чиройли биноси ҳаммага таниш....

1972-йилда очибдиган Бош универмаг — функционаллик ва минимализмнинг уйғун бирлашуви мисоли ҳамда э...

2012 йилда Тошкент ҳокимлиги ва Hyatt International ўртасида Hyatt Regency бренди остида меҳмонхона ...

Юнусхон Мўғулистоний (1415–1487) истеъдодли инсон, нуфузли сиёсатчи бўлиб, Тошкент ва Фарғона води...