Deprecated: mysql_connect(): The mysql extension is deprecated and will be removed in the future: use mysqli or PDO instead in /var/www/vhosts/tashkent.uz/httpdocs/modules/frontend/news.php on line 4
 yashnobod.tashkent.uz Yashnobod.Tashkent.Uz - Ҳам Ҳарбий, Ҳам Мусаввир
Фотогалерея
Видеогалерея

Ҳам ҳарбий, ҳам мусаввир - Бўлимга қайтиш

Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида истеъдодли ижодкор Иқбол Илҳомовнинг «Бу менинг Ватанимдир» деб номланган кўргазмаси очилди. 

Иқбол Илҳомов ҳам ҳарбий, ҳам рассом. Она Ватан ҳимояси йўлида хизмат қилиш баробарида Иқбол тасвирий санъат соҳасида ҳам ижод қилишни унутмади. У ҳарбий ҳаётни муқаддас билди, ўз бурчини сидқидилдан адо этди, лекин қўлидан мўйқаламини сира туширмади. Она заминга, миллий армиямизга бўлган соф туйғусини ва садоқатини бўёқларда тасвир этди. Шу тариқа унинг турли жанрлардаги картиналари юзага келди. 

Истеъфодаги подполковник И.Илҳомов экспозициясидан жой олган юртимиз жамоли, тарихий обидалар ва табиат манзараларининг тасвири туширилган асарлари ана шундай меҳнат натижасидир. Мусаввир кўргазмани барчамиз учун қутлуғ ва азиз саналар – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишлади. 

Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида ўсиб-улғайган Иқбол рассомлик бўйича таълим олган. Ҳарбий хизматни аъло даражада бажарган ёш йигитнинг аҳди қатъий бўлди. Аввал тизимдаги ташкилотларда мусаввирлик қилди. Кейинчалик ҳарбий соҳада билимини мустаҳкамлаб, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида шартнома асосида ҳарбий хизматни ўтади. 

Устози Раҳимжон Ризамуҳамедовнинг таъкидлашича, Иқбол Илҳомов кўнгил мулки бўлган ижодини ўзига ва ўзгага ҳам улаша олди. Унинг асарларида борлиқ ва табиат, тарих ва бугунги ҳаёт манзарасини намоён этиб, томошабинларга кўтаринки кайфият бағишлаётгани ҳам аслида шундан. 

Насиба Зиёдуллаева, Ёлқин Шамсиддинов (сурат), ЎзА

12.01.2018

http://uza.uz/oz/society/am-arbiy-am-musavvir-11-01-2018

Олдин      Кейин

Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

24.09.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Яшнобод туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

517

 

487

 

358

 

Ижродаги мурожаатлар

 

61

 

122

 

62

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

456

 

365

 

296

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

23

 

28

 

15

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 291-16-40

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 283-33-32

Факс

(+9989 71) 283-33-32

 


Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар