Deprecated: mysql_connect(): The mysql extension is deprecated and will be removed in the future: use mysqli or PDO instead in /var/www/vhosts/tashkent.uz/httpdocs/modules/frontend/news.php on line 4
 yashnobod.tashkent.uz Yashnobod.Tashkent.Uz - Пекин Шаҳрида Бўлиб Ўтган “Халқаро Пайвандчи Усталар» Танловида Мамлакатимиз Вакиллари 1 Олтин, 3 Кумуш Ва 1 Бронза Медални Қўлга Киритди
Фотогалерея
Видеогалерея
Пекин шаҳрида бўлиб ўтган “Халқаро пайвандчи усталар» танловида мамлакатимиз вакиллари 1 олтин, 3 кумуш ва 1 бронза медални қўлга киритди - Бўлимга қайтиш

Танловда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар билан бир қаторда Камбоджа, Эрон, Афғонистон каби 10 дан ортиқ давлатдан 50 нафардан зиёд пайвандчи усталар қатнашди. Танлов жараёнида пайвандлаш соҳасини мукаммал эгаллаган моҳир усталарнинг аргон пайвандлаш, ярим автомат пайвандлаш ва ёйли пайвандлаш турлари бўйича билим ва тажрибаси синовдан ўтказилди. Барча турлар бўйича ўзларининг юксак даражадаги билим ва маҳоратини намоён этган юртимиз пайвандчиларининг ишлари ҳайъат аъзолари томонидан юқори баҳоланди. 

“Truсk line Tashkent” масъулияти чекланган жамияти ходими Рашид Эшқулов олтин медални қўлга киритди. “Ўзметкомбинат" акциядорлик жамияти корхонаси пайвандчиси Артём Олховиков, “Қизилқумцемент” акциядорлик жамияти ишчиси Вадим Хайров, “12 трест” масъулияти чекланган жамияти ишчиси Шомуҳиддин Шоисломов кумуш, “ЎзЧаСис” қўшма корхонаси пайвандчиси Дилмурод Мирзааҳмедов бронза медаль соҳиби бўлди. Шунингдек, Ўзбекистон пайвандчилари жамоаси “Энг яхши ташкил этилган жамоа” номинациясида ғолиб деб топилиб, махсус кубок билан тақдирланди. 

Танлов доирасида иштирокчилар Хитой нефть қувурлари заводи, Техник хизмат кўрсатиш лабораторияси, Хитой қувур музейи, Дизайн академияси каби йирик корхона ва ташкилотларда бўлиб, тажриба алмашди. 

– Мамлакатимизда соҳа мутахассисларига муносиб меҳнат шароитлари яратилмоқда, – дейди танлов ғолиби Рашид Эшқулов. – Биз, ёшлар ушбу имкониятлардан унумли фойдаланиб, юртимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларига ҳисса қўшишни мақсад қилганмиз. Бу каби танловлар эса касб маҳоратимизни янада оширишга хизмат қилиб, соҳанинг етук мутахассислари билан ўзаро тажриба алмашиш имконини беради. 

Гўзал Сатторова, Ёлқин Шамсиддинов (сурат), ЎзА

15.11.2017

http://uza.uz/oz/society/pekin-sha-rida-b-lib-tgan-khal-aro-payvandchi-ustalar-tanlov-14-11-2017

Олдин      Кейин

Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси тўғрисида ахборот
Сайтда фойдаланувчилар сони: 58
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

13.09.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Яшнобод туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

(2015 йилдан буён)

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

30

 

 

1796

 

2355

 

704

 

Ижродаги мурожаатлар

 

5

 

366

 

241

 

604

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

25

 

1264

 

2091

 

100

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

166

 

108

 

135

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

 

Ишонч телефон

(+9989 71) 283-33-32

Девонхона

(+9989 71) 291-16-40

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 283-33-32

Факс

(+9989 71) 283-33-32

 


Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар