Deprecated: mysql_connect(): The mysql extension is deprecated and will be removed in the future: use mysqli or PDO instead in /var/www/vhosts/tashkent.uz/httpdocs/modules/frontend/news.php on line 4
 yashnobod.tashkent.uz Yashnobod.Tashkent.Uz - Тошкентда Дзюдо Бўйича Паралимпиячилар Ўртасида Жаҳон Кубоги Ўтказилди
Фотогалерея
Видеогалерея
Тошкентда дзюдо бўйича паралимпиячилар ўртасида жаҳон кубоги ўтказилди - Бўлимга қайтиш

Пойтахтимиздаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида дзюдо бўйича паралимпиячилар ўртасида жаҳон кубоги ўтказилди. 

Мазкур нуфузли мусобақа Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Миллий паралимпия ассоциацияси, Миллий олимпия қўмитаси ва мамлакатимиз дзюдо федерацияси томонидан Халқаро кўзи ожизлар спорт ассоциацияси билан ҳамкорликда ташкил этилди. 

Мамлакатимизда жисмоний имконияти чекланган инсонлар, айниқса, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидорини юзага чиқариш, замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаши, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиб, ўз салоҳиятини намоён қилиши учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Бунинг самарасида Ўзбекистон паралимпиячилари жаҳон ва қитъа чемпионатлари ҳамда Паралимпия ўйинларида улкан зафарларни қўлга киритмоқда. 

Халқаро кўзи ожизлар спорт ассоциацияси мамлакатимизда Паралимпия ўйинлари дастуридан жой олган дзюдони жисмоний имконияти чекланган ёшлар ўртасида янада оммалаштиришга доимий эътибор қаратилаётгани, нуфузли спорт анжуманлари юксак савияда ташкил этилаётгани ҳамда замонавий спорт инфратузилмаси мавжудлигини инобатга олиб, мазкур мусобақани Тошкент шаҳрида ўтказишга қарор қилди. 

Давлатимиз раҳбарининг шу йил 9 мартдаги Ўзбекистон спортчиларини 2020 йил Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига тайёрлашга оид қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон миллий паралимпия ассоциацияси томонидан пойтахтимизда дзюдо бўйича паралимпиячилар ўртасидаги жаҳон кубогини юқори савияда ўтказиш, мусобақа ташкил этиладиган спорт мажмуасининг халқаро стандартларга мос келишини таъминлаш бўйича изчил ишлар олиб борилди. 

Нуфузли мусобақада 30 га яқин давлатдан келган полвонлар 13 вазн тоифасида ғолиблик учун куч синашди. Кескин ва муросасиз баҳсларга бой ўтган чемпионатда Шуҳрат Бобоев, Шерзод Намозов, Феруз Саидов, Парвина Самандарова ўз вазн тоифаларида барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди. 

Спортчиларимиз Нурбек Мирзаев, Васила Алибоева, Севинч Салаева кумуш медални қўлга киритган бўлса, Шариф Халилов, Ширин Шарипов, Ферузахон Юсупова, Гулруҳ Раҳимова бронза медаль билан тақдирланди. 

– Чемпионатда зафар қучганимиздан ғоят бахтиёрмиз, – дейди Феруз Саидов. – Бу натижа билан тўхтаб қолмаймиз, келгусида ўтказиладиган қитъа ва жаҳон чемпионатлари, Паралимпия ўйинларида ҳам муносиб қатнашиб, ўзбек паралимпиячиларининг юксак салоҳиятини бутун жаҳонга намойиш этишга ҳаракат қиламиз. 

Чемпионатда Ўзбекистон терма жамоаси 4 олтин, 3 кумуш ва 4 бронза медални қўлга киритиб, умужамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. 

Жавоҳир Тошхўжаев, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА

10.10.2017

http://uza.uz/oz/sport/toshkentda-dzyudo-b-yicha-paralimpiyachilar-rtasida-zha-on-k-09-10-2017

Олдин      Кейин

Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси тўғрисида ахборот
Сайтда фойдаланувчилар сони: 87
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

13.09.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Яшнобод туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

(2015 йилдан буён)

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

30

 

 

1796

 

2355

 

704

 

Ижродаги мурожаатлар

 

5

 

366

 

241

 

604

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

25

 

1264

 

2091

 

100

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

166

 

108

 

135

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

 

Ишонч телефон

(+9989 71) 283-33-32

Девонхона

(+9989 71) 291-16-40

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 283-33-32

Факс

(+9989 71) 283-33-32

 


Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар