yashnobod.tashkent.uz
Фотогалерея
Видеогалерея
Музейлар

Темурийлар тарихи давлат музейи

 ЎзР ФА Темурийлар тарихи давлат музейи 1996 йилда Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ташаббуси ва раҳнамолигида бунёд этилган. Музейни ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 14-мартдаги 99-сонли қарори қабул қилинган. 


Қатағон Қурбонлари хотираси музейи

Маълумки, тарих музейлари халқ хотирасининг ифодаси ҳисобланади. 1999 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримов ташаббуси билан мамлакатимизда қатағон қурбонлари хотирасини абадийлаштириш ва “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуасини барпо этишга қарор қилинди ва бу борада улкан ишлар амалга оширилди.


Ўзбекистон тарихи давлат музейи

1991 йил 31 августда ўзбек халқи узоқ вақтлардан бери орзиқиб кутган Мустақилликка эришди. Ҳаётимизнинг барча соҳалари каби музейлар фаолиятида ҳам катта тарихий ўзгаришлар содир бўлди. Вазирлар Махкамасининг 1992 йил 21 апрел қарорига мувофиқ Ўзбекистон тарихи Давлат музейи қайта ташкил этилди.

 

Табиат музейи

Музейлар ижтимоий ҳаётда ўзига хос ўринга эга. Кишилар учун энг аввало маърифий-маданий, илмий ва дам олиш маскани бўлган музейларни ўтмиш  ва  ҳозирги  ҳаётимизнинг ойнаси дейиш мумкин. Бу таъриф биз яшаётган табиий – жўғрофий муҳитни мужассам равишдаакс  эттириши лозим бўлган табиатмузейларига,  айниқса, тааллуқлидир. 


Алишер Навоий номидаги Давлат Адабиёт музейи

Алишер Навоий номидаги Давлат Адабиёт музейиРеспублика миқиёсидаги илмий ва илмиймаърифий маскан.Ўзбекистон Фанлар академиясининг Алишер Навоий номидаги Давлат Адабиёт музейи 1968 йили Алишер Навоийнинг 525 йиллик юбилейи муносабати билан ташкил этилган бўлиб, у шу чоққача халқимизнинг кўп асрлик адабий меросини жамлаш, уни муҳофазалиш, тарғиб этиш ва тадқиқ қилишда катта ишларни амалга ошириб келмоқда.

 

Темурийлар тарихи давлат музейи

ЎзР ФА Темурийлар тарихи давлат музейи 1996 йилда Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ташаббуси ва раҳнамолигида бунёд этилган. Музейни ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 14-мартдаги 99-сонли қарори қабул қилинган.

Музейнинг асосий мақсади Амир Темур ва темурийлар даврида илм – фан, маориф ва маданиятнинг юксак даражадаги тараққиётини ҳаққоний акс эттириш ва кенг тарғиб қилиш, чуқур инсонпарварлик руҳи билан суғорилган тарихий ютуқларимиз ва анъаналаримиз асосида ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдир.

  Музей фондининг асосий қисми Амир Темур ва темурийлар даврига оид қўлёзма асарлар, турли давлатлар ҳукмдорлари билан олиб борилган ёзишмалар, тангалар, сопол ва мис буюмлар, меъморий безак қопламалари, китоблар, этнографик буюмлар, юртимиз рассомлари асарлари каби нодир экспонатлардан иборат. Экспонатларнинг сони эса 2,5 мингдан ошади. Айни пайтда музей залларидагиЎзбекистонда ёзув маданияти ва тарихи”, “Шоҳруҳия қалъа-шаҳри”, “Хориждаги меросимиз”, “Амир Темур-Клавихо-Самарқанд”, “Амир Темур ҳаётидан лавҳалар”, “Амир Темур ва темурийлар даври - рассомлар нигоҳида”, “Амир Темур ва темурийлар даври тарихи олимлар ва ёзувчилар назаридакаби кўргазмаларда 1,5 минг экспонат намойиш этилмоқда. Яқинда “Темурийлар тарихи давлат музейи 10 ёшда” мавзуидаги янги экспозиция очилди.

(2009 йил 31 август)

 

Қатағон Қурбонлари хотираси музейи

Маълумки, тарих музейлари халқ хотирасининг ифодаси ҳисобланади. 1999 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримов ташаббуси билан мамлакатимизда қатағон қурбонлари хотирасини абадийлаштириш ва “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуасини барпо этишга қарор қилинди ва бу борада улкан ишлар амалга оширилди. Жумладан, Миллий мустақиллик, Ватан равнақи, юрт озодлиги учун жонини фидо қилган эл ўғлонларининг қутлуғ хотирасига пойтахтда муаззам хиёбон барпо этилди. Президентимиз ташаббуси ва раҳнамолигида бунёд этилган ва 2002 йил 1 августдақатағон қурбонларини ёд этиш кунида очилганқатағон қурбонлари хотирасимузейи қурувчилар, меъморлар ва тарихчи олимларнинг улкан меҳнати маҳсули бўлди. Халқимизнинг миллий қадр-қиммати тикланишига, ўзлигини қайтадан намоён этишга истиқлол йўл очди ва биз она Ватанимиз ва халқимиз тарихи билан фахрланиш, Ўтган аждодларимизнинг қутлуғ хотирасини эъзозлашдек юксак инсоний-маънавий имкониятларга эга бўлдик. Мажмуа қай тарзда дунёга келганлиги ва музей айнан шу жойга мўлжалланганлиги тўғрисидаШаҳидлар хотирасихайрия жамғармаси раиси Наим Каримовнинг келтирган манбаларидан қуйидагилар аён бўладиБугун кўркам зиёратгоҳ барпо этилган жойлар XX асрнинг қарийб 80-йилларига қадар Тошкентнинг энг пастқам, хилват гўшаси бўлган. Бу ердаги бирдан-бир иншоотАлвасти кўприк” деб номланган. Худди шу ернинг 20-йиллар адоғидан бошлаб мустабид давлатга қатағон ўрнида хизмат қилгани ҳам тасодифий эмас. Мутахассисларнинг берган маълумотларига кўра, 20-40-йиллар орасида бу ерда учта қатлгоҳ бўлган


Печать 25 Октябрь 2013 Ўқилди: 2001




Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси тўғрисида ахборот
Сайтда фойдаланувчилар сони: 208
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

13.09.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Яшнобод туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

(2015 йилдан буён)

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

30

 

 

1796

 

2355

 

704

 

Ижродаги мурожаатлар

 

5

 

366

 

241

 

604

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

25

 

1264

 

2091

 

100

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

166

 

108

 

135

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

 

Ишонч телефон

(+9989 71) 283-33-32

Девонхона

(+9989 71) 291-16-40

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 283-33-32

Факс

(+9989 71) 283-33-32

 


Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар