yashnobod.tashkent.uz
Фотогалерея
Видеогалерея

Яшнобод тумани

  Яшнобод тумани ҳокимияти (Фарғона йўли кўч 21) - Тумандаги маъмурий-ҳудудий бирлик. 1968 й.да ташкил қилинган. Туман Амир Темур хиёбони ва Истиқбол кўч. бўйлаб Фарғона йўли кўч.гача, Тошкент автомобиль ҳалқа йўли бўйлаб, Оҳангарон йўлидан Паркент кўч.гача давом этади. Майд. 3,37 минг гектар, шу жумладан, кўкаламзор ерлар 615 гектар. Аҳолиси 204,9 минг киши (2009). Кўчалар сони 356 та. Асосийлари: Истиқлол, Тараққиёт, Фарғона йўли, Тошкент автомобиль ҳалқа йўли, Жарқўрғон, Ҳамза ва Оҳангарон. Ҳамза туманида 50 та маҳалла мавжуд. Туман ҳудудида 2769 та корхона ва ташкилот, 2169 кичик корхона ва микрофирма, 266 қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда. Жумладан, Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси, «Подъёмник», «Ўзэнерготаъмир», «Тошкентвино», «Ғалла-Алтег», «Ўзбек қоғози», «Ўзбекистон шампани», «Тошдонмаҳсулот», «Тошкентгуруч» АЖ, «Фарм Гласс» ҚК ва б. қурилиш ташкилотлари; т.й. транспорти корхоналари - тепловоз ва вагон деполари, Т. юк ортиш-тушириш т.й. станцияси бор. Шунингдек, туманда 78 транспорт ва алоқа корхоналари жойлашган. Кейинги йилларда ташкил қилинган «Фарм Гласс» Ўзбекистон-Британия, «Туфин» Ўзбекистон-Исроил, «Лок-Колор-Синтез» Ўзбекистон-Швейцария, «Хобас-Тапо» Ўзбекистон-Германия-Швейцария, «NWA» -Ўзбекистон-Россия қўшма корхоналарида импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар и.ч. йўлга қўйилган. Ҳамза туманида Ўзбекистон Республикаси ФА Президиуми, 3 и.т. институти, 28 умумий таълим мактаби, 41 мактабгача тарбия ва 2 боғча-мактаб муассасаси, 5 мусиқа мактаби, 3 ихтисослашган мактаб-интернат, 5 касб-ҳунар коллежи, 2 лицей, бизнес мактаби бор. 9 касалхона, 30 поликлиника ва амбулатория муассасаси, 1 кон қуйиш ст-яси фаолият кўрсатади. Аҳолига 58 савдо ва умумий овқатланиш шохобчалари, 176 улгуржи савдо корхонаси, 3 бозор, 361 маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси хизмат қилади. 10 жамоат кутубхонаси, 2 кинотеатр, 2 маданият саройи, 3 ма-даният уйи, дам олиш зонаси, 1 стадион, 46 спорт зали, 2 бассейн, 116 спорт майдончаси бор. Тумандаги 19-а.да қурилган Тошкент тиббиёт академияси биноси (илгариги кадет корпуси), Рим-католик черкови (Польша костели биноси, 1914— 17 й.лар) республика аҳамиятидаги меъморий ёдгорликлардир. Туман ҳудудида Франция, Туркия, Хитой, Индонезия, Украина, Япония давлатлари элчихоналари ва Корейс миллий маркази жойлашган.


Печать 14 Август 2009 Ўқилди: 4863




Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

22.05.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Яшнобод туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

42

 

 

422

 

358

 

Ижродаги мурожаатлар

 

13

 

176

 

62

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

29

 

246

 

296

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

3

 

28

 

15

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 291-16-40

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 283-33-32

Факс

(+9989 71) 283-33-32

 


Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар